Гиёҳванд моддаларнинг савдоси инсонларнинг турмуш тарзига ва давлатлар суверенитетига хавф солиш учун турли жойларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни молиявий рағбатлантириб, террористик ва ноқонуний фаолият юритувчи турли гуруҳларни ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Республикамизда олиб борилаётган “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” ҳамда 26 июн – Халкаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан, Сурхондарё вилояти “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ташаббуси билан Музработ тумани “Чегарачи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-сонли умумталим мактаб биносида маҳалла фаоллари ва фуқаролари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида бугунги кундаги салбий иллатлар: гиёҳвандлик, кашандалик, ОИТС ва спиртли ичимликларни истеъмол килиш салбий оқибатларга олиб келиши хакида тушунчалар бериш, бугунги ахборот хуружи авж олаётган бир даврда ёшларда диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш борасида сўз юритилди. Инсон соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таҳдид солувчи ходисаларга қарши биргаликда курашишга ундаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини истеьмол қилиш зарарлари ва оқибатлари тушунтириб ўтилди.
Суҳбат якунида гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда бу ишга барчани жалб этиш, "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби шиорни барчанинг ҳаётида ажралмас қисмига айлантиришда кенг кўламли ишларни давом эттириш ва янада ривожлантириш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва фуқаролари томонидан берилган саволларга божхоначилар томонидан жавоб берилди.
18.06.2019