Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарларнинг 73,4 миллион сўмлик режаси чиппакка чиқди
2013
Божхоначиларимиз томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Қонунбузарларнинг 73,4 миллион сўмлик режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, фуқаролар А.Н. ва К.А.лар 53,2 миллион сўмлик бир тонна оғирликдаги олма, узум, манго мевалари ҳамда 20,2 миллион сўмлик турли товар моддий бойликларини мамлакатимизга ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз олиб  киришга уринганликлари аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 73,4 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

18.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг