Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир режанинг қийиғи чиқди!
1664
Божхона ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинмоқда.
Қинғир режанинг қийиғи чиқди!

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Фарғона туманида фуқаро М.Қ. тўхтатилиб, унинг ёнидаги қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу фуқаро салкам 28 миллион сўмлик 3 хил турдаги 2800 қути тамаки маҳсулотларини айланма  йўллар орқали мамлакатимизга олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

18.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг