Унга кўра, институтга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ташкил этилади ва ўтказилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
тест синовлари.
Ҳудудий божхона бошқармаларидаги ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган дастлабки танлов тадбирларидан сўнг 979 нафар номзодлар сараланиб, Божхона институтида бўлиб ўтадиган махсус касбий танловга йўлланма олишди.
Энг кўп номзодлар Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятидан ҳужжатлар топширишган.
Эндиликда номзодлар психофизиологик ўрганилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Улардан ёзма иш (диктант) олиниб, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси текширилади. Сўнгра якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказилади.
Ушбу босқичдан ўтган номзодларгина тест синовларида иштирок этишади
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори билан Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Божхона институти этиб қайта ташкил этилди.
Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш тенденциялари ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда ушбу қарор муҳим қадам бўлди.
Эндиликда институт Ўзбекистон Республикаси ҳамда божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.
Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш тизимини такомиллаштириш мақсадида божхона органлари учун кадрларни базавий ва амалий профессионал тайёрлаш, шунингдек, моддий жиҳатдан таъминлаган ҳолда икки босқичли, яъни ўқиш муддати 4 йилдан иборат бўлган “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда ўқиш муддати 1 йил бўлган “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрларни тайёрлаш амалга оширилади.
Божхона институтига 2019-2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура босқичларига қабул Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори асосида амалга оширилади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
18.06.2019