Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.У. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровида маълум килмасдан туриб, қиймати 1,5 млн. сўмлик 50 қути электрон тамаки маҳсулотларини олиб киришга уринганлиги фош бўлди.
Шунингдек, мазкур постда эгнидаги кийимлари орасига яширганча фуқаролар К.С. 40 қути ҳамда З.С. 50 қути тамаки маҳсулотларини яшириб олиб киришаётганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
17.06.2019