Жумладан, пойтахтимиздаги “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида олиб келинган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасидаги 98 минг дона болалар ўйинчоқлари ва рўмоллар божхона юк декларациясида ҳамда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмагани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати салкам 185 млн. сўмни ташкил этди.
Шунингдек, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам ана шундай божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди. Хусусий корхоналардан бирининг номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида, қиймати салкам 12 млн. сўмлик 74 дона қандиллар тегишли ҳужжатлардан “тушиб” қолган экан.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
17.06.2019