Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хизматга янги қабул қилинган божхоначиларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди
2017
Ўзбекистон ёшлари энг бахтли ёшлар эканлигини бутун дунё тан олмоқда. Бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги ўйланаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Хизматга янги қабул қилинган божхоначиларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди

Фарзанд - оила қувончи. Ҳар бир ота-она фарзандининг бахтли, саодатли, халқ эътиборидаги инсон бўлишини хоҳлайди. Бу йўлда кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилади.

Айниқса фарзанди шарафли касбда фаолият юритиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасидан ота-онанинг қанчалик фахрланишини тасвирлаб бўлмаса керак.

Куни-кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига хизматга қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари учун суҳбат ташкил этилди.

         Дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги,  билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик бўйича синов, ҳарбий-тиббий кўрик танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган ушбу                   12 ёш ходимлар ўзлари учун Амир Темур бобомизнинг «Аскари баққуват эл қудратли бўлур, қудратли элнинг аскари бақувват бўлур» деган сўзларини дастуриламал қилиб олишган.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорларининг  мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Т.Б.Саидов ёш ходимларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, божхона бошқармаси фаолияти ҳамда унда яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди.                                                        Божхона органларида хизматни олиб бораётган ходимларни ижтимоий муҳофазаси хусусида гапирар экан, бошқа вилоятдан келиб хизмат олиб бораётган божхоначилар ҳамма қулайликларга эга замонавий хизмат уйи билан таъминланиши, бундан ташқари, божхона постларида хизматни ташкил этиш учун  яратиб берилган  қулай муҳит ҳақида ҳам таништириб ўтилди.                                                                                                           Шу ўринда ота-оналар  ўз фарзандининг мазкур соҳага бўлган катта қизиқишлари туфайли божхона органлари хизматига ўз ихтиёри билан мурожаат этганликлари, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар сабаб, фарзандлари ўз орзусига эришганликлари, келажакда хизмат жараёнида юзага келадиган ҳар қандай қийинчиликни сабот билан енгиб, Ватанимизга хизмат қилишларига ўзларининг ишончини билдирдилар.

– Бу кунни интиқ бўлиб кутдик, – дейди ёш ходим  Суҳроб Пардаевнинг онаси Гулчеҳра Каримова қувонч билан. – Бугун илк бор ўғлимни шарафли касб ҳисобланувчи божхона хизмати ходими либосида кўрдим! Бирам кўркам, бирам салобатли. Болажонимнинг қувончли кунида бирга эканлигимдан шодман. Бундай бахт, шодлик ҳамма оналарга насиб этсин.   

Бундан ташқари самимий ва очиқ руҳда ўтган ушбу учрашувда ҳамма ўзини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Сафарқулов Сафар

Божхона хизмати капитани

 

 

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг