Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар наркокурьернинг қилмишларини фош этишди
1346
Божхона ходимлари мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ғайриқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Божхоначилар наркокурьернинг қилмишларини фош этишди

Шунга қарамасдан, гиёҳвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом" чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.М.га  тегишли қўл юклари “Граф” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада,  ушбу шахснинг қўл сумкаси ичидаги кийимлари орасига жойлаштирилган “гашиш” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди. Ушбу заҳри қотил махсус электрон тарозида ўлчанганда унинг соф оғирлиги 1.45 граммни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг