Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида тезкор кузатув остига олинган фуқаро Р.Т холислар иштирокида текширувдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 275 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.06.2019