Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сумка астари ичига нима яширилган эди?
1622
Божхона ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.
Сумка астари ичига нима яширилган эди?

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.С заргарлик тақинчоқларини ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Фуқаро А.С.нинг қўл юклари  рентген-сканер аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган металл буюмлар борлиги  маълум бўлди. Яъни, фуқаро А.С томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида ўзининг қўл сумкасининг астари ичига “моҳирона” усулда 349,29 грамм кумуш металлидан ясалган заргарлик тақинчоқларини яширишга  уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

12.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг