Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1470
Божхона органлари томонидан юртимизга уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига чек қўйилмоқда.
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.Ф.нинг хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадонда ноқонуний сақланиб келинаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 240 миллион сўмлик, 120 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширув ишлари олиб борилмоқда.   

12.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг