Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний йўллар орқали олиб кириш режаси ўхшамади
1447
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “Қўшкент” ва “Учтўрғон” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Янгиобод тумани Варқин қишлоғи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Ноқонуний йўллар орқали олиб кириш режаси ўхшамади

Тадбир давомида қўшни давлат чегарасидан юртимизга ноқонуний йўллар орқали ҳаракатланиб келаётган фуқаро Н.В.га тегишли юклар кўздан кечирилди.

Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган 13 миллион сўмдан ортиқ 6 дона 43 дюймли телевизорлар ҳамда 80 дона қутиларга жойланган 8 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Товарлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди ва ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг