Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ласеттидаги трамадоллар фош этилди
1073
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи, сифати кафолатланмаган трамадол дори воситаларини ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Пойтахт ҳудудида ўзининг “Ласетти” русумли автоуловида ҳаракатланаётган фуқаро К.Л. белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада фуқаронинг эгнидаги кийимлари орасида 220 дона трамадол дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг