Экспорт
2019 йил май ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Муборак” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 10 дақиқа 24 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 12 дақиқа 45 сония билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости ҳамда 16 дақиқа 44 сония билан Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Асака” ТИФ божхона пости эгаллади.
Импорт
2019 йил май ойи якунларига кўра, товарларни "импорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Муборак” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 34 дақиқа 4 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 51 дақиқа 35 сония билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости ҳамда 56 дақиқа 41 сония билан Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Зарафшон” ТИФ божхона пости эгаллади.
Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
11.06.2019