Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган 109 миллион сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолннди
1835
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Сифати кафолатланмаган 109 миллион сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолннди

Хусусан, Тошкент аэропорти божхоначилари томонидан хориждан  учиб келган фуқаро Ф.З. нинг багажи белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари ва кийимлари орасида яширилган, божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий нархи 109 миллион сўмга тенг бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

11.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг