Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 18 дона қадимий тангаларни тўхтатиб қолишди
1683
Божхона ходимлари маданий бойликларни юртимиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйишди.
Божхоначилар 18 дона қадимий тангаларни тўхтатиб қолишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида хорижга кетаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, ушбу поезд йўловчиси фуқаро А. А томонидан мамлакатимиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилаётган,  18 дона қадимий тангалар тўхтатиб қолинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур тангаларни фақат биттаси 100 йил илгари зарб этилган бўлса, қолганларини қадимийлиги 2-2,5 асрдан ошган. Шунингдек қадимий тангаларнинг бири эски араб ёзувида ва иккинчиси эса эски хитой ёзувида зарб қилинганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг