Бу каби кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ёшлар эса халқаро фан олимпиадаларида, спорт мусобақалари, халқаро конференцияларда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишмоқда.
Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “i-Customs, Халқаро бизнес, инновациялар ва божхона томонидан тартибга солиш” VI Халқаро ёшлар конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Польша, Озарбайжон, Ўзбекистон Республикасидан жами 32 нафар иштирокчилар божхона маъмуриятчилиги, божхона назоратида чегара хизматидан фойдаланишнинг истиқболлари, SMART чегаралар учун божхона назорати йўналишларида ўз маъруза ва лойиҳалари билан иштирок этишди.
Мазкур Конференцияда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ҳам ўзларининг божхона соҳасини ривожлантиришга оид замонавий ташаббус ва лойиҳалари билан иштирок этишди.
Қувонарлиси, тадбиқ этилган барча лойиҳалар ичидан Божхона институти 3-босқич курсанти М.Исматованинг «The draft of Tashkent International Convention - Global Single Window» лойиҳаси мутахассислар томонидан энг яхши лойиҳа деб топилиб, унга 1-ўрин тақдим этилди.
Эндиликда, конференцияда юқори ўринларни қўлга киритган 6 нафар ғолиблар, шу жумладан М.Исматова ҳам жорий йилнинг октябрь ойида Македониянинг Скопье шаҳрида ўтказиладиган “PICARD-2019” Халқаро ёшлар конференциясида иштирок этишади.
Шу ўринда айтиш керакки, ўз билими ва заковати билан дунё мамлакатлари эътирофига сазовор бўлаётган бу каби иқтидорли ёшлар давлатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиши аниқ.
10.06.2019