Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
317 туп “каннабис” йўқ қилинди
1636
Божхоначилар томонидан гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
317 туп “каннабис” йўқ қилинди

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Дўстлик тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида тумандаги фермер ҳўжаликларидан бирининг дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёввойи холда ўсаётган, бўйи 70-90 смни ташкил этувчи, яшил ранг ва ўзига хос ўткир ҳидли 317 туп “каннабис” гиёхвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар  ўсаётганлиги  аниқланди.

Мазкур ўсимликларнинг 2 тупи далилий ашё сифатида олиниб, қолган 315 тупи белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

10.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг