«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат махсулотлари борлигини маълум қилди.
Бироқ, фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг “устамонлиги” фош бўлди. Сумкалар ичидаги озиқ-овқат махсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган киймати 26 миллион сўмлик 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
8.06.2019