Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Д. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 244 грамм бўлган, оқ рангли қимматбаҳо металлдан ясалган, қиймати 7 320 000 сўмлик 5 турдаги заргарлик буюмлари яширинча олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро А.А. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказди.
Натижада, мазкур фуқаро шимининг орқа чўнтагида ва куйлагининг чўнтагида божхона назоратидан яширилган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 4 400 000 сўмлик 176 грамм оқ ва сариқ рангли қимматбаҳо металлдан ясалган турли хил заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
7.06.2019