Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автоуловига яширилган эҳтиёт қисмлар божхоначилар томонидан фош қилинди
1636
Божхоначилар томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида аниқланиб, бартараф қилинди.
Юк автоуловига яширилган эҳтиёт қисмлар божхоначилар томонидан фош қилинди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш мақсадида келган фуқаро С. Х. бошқарувидаги “Шаньци” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк яримтиркама тагида ясалган хуфиёна жойда қиймати 10 400 000 сўмлик 5 турдаги юк автомашина эҳтиёт қисмлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг