Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол таблетка ва капсулалар тўхтатиб қолинди
1775
Божхоначилар юртимизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
Сифати кафолатланмаган биологик фаол таблетка ва  капсулалар тўхтатиб қолинди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постига  хориждан учиб келган фуқаро Т.С “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида, унга тегишли бўлган қора рангли сумкаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада,  божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, ва декларацияда қайд этилмаган  умумий қиймати 16,6 миллион сўмлик  1460 дона биологик фаол қўшимча таблеткалари ва 200 дона биологик фаол қўшимча капсулаларини олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг