Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар Ўлкашунослик музейи билан яқиндан танишишди
2237
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида ҳамда 1июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимларининг фарзандларини Ўзбекистон тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттирган вилоят Ўлкашунослик музейига саёҳати ташкиллаштирилди.
Ёшлар Ўлкашунослик музейи билан яқиндан танишишди

Музейнинг барча хоналари бир қатор жойлашган бўлиб, анфиладани ҳосил қилади. Биринчи қаватда экспозиция жойлашиб, ўлкамизнинг ривожланиш тарихини қадимий даврдан XX аср бошигача бўлган жараёнини тасвирлайди.

Мезолит-неолит-энеолит – ибтидоий жамоа тузумининг якуний босқичи бўлиб, экспозицияда турли вазифалар учун мўлжалланган тош қуроллар ва илк лой идишлар қолдиқларини ўзида мужассам қилган. Бронза ва тош даври деворий ёзувларни суратга олиниши билан иллюстрацияланган.

Илк ўрта асрга тегишли экспозиция – бу ерда турли хил маиший ва маросимий лойдан ясалган буюмлар, сўғдийлар тангалари ва кўркам аёллар тақинчоқлари, шунингдек, кўмиш буюмлари, Оқ жартепа, Созагон, Оғалиқсой қўрғонларидан топилган қуроллар (қилич) мавжуд.

Сўғдларнинг араблар томонидан босиб олишига бағишланган давр экспозициясида Афросиёб шаҳарчасига тегишли гўзал сарой нақшларнинг нусҳалари, “Сўғд аскарлари” тикланган сурати, қилич ва сўғд найзаларининг қинлари намойиш қилинган.

Шунингдек, музейда қизил юнонистон шишасидан қилинган идиш қолдиқлари, Эроннинг Рея шаҳридаги лой қандил, сероб тангаларни кўриш мумкин. Экспозицияда мўғуллар найзаларининг қинлари, Чингизхон томонидан харобага айлантирилган самарқанд қўрғони сурати ҳам мавжуд.

Амир Темур ҳамда Темурийлар ҳукмронлиги даврини қазилма материаллари, яъни металл буюкмлар тўплами, суяклар, шишалар ва ХIII-ХVI асрларга тегишли тангалар кўрсатиб, у давр ҳунармандчилиги, карвон савдолари ва Темурийлар даври савдо-пул муносабатларини намоён қилади.

Шунингдек, музейда Ўзбекистон табиатида учрайдиган жонивор-ҳайвонларнинг сиймоси ҳам муносиб ўрин олган. Музейни томоша қилган ёшларнинг қувончи чексиз эди. Чунки, музейдаги экспонатлар ёшларда катта таассурот уйғотди.

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг