Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нурота, Хатирчи ва Кармана туманларида сайёр учрашувлар бўлиб ўтди
1513
Давлат божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари Б.Раҳимов бошчилигида Навоий вилоятининг Нурота, Хатирчи ва Кармана туманларида сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.
Нурота, Хатирчи ва Кармана туманларида сайёр учрашувлар бўлиб ўтди

Ўтказилган сайёр учрашувларда ҳокимлик вакиллари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, хорижий инвесторлар, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишиб, унда асосий эътибор тадбиркорлик фаолиятида вужудга келаётган муаммолар ва улар ечимида амалий ёрдам кўрсатишга қаратилди. Тадбирлар давомида Нурота туманидаги  “Зафарбек Мубина Нур” хусусий корхонаси раҳбари Жиянов Муслимхўжа томонидан мармар тошларни қазиб олишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналар импорти учун тижорат банки томонидан имтиёзли кредит ажратилиши масаласи, фуқаро Амонова Феруза томонидан жорий йилнинг август ойида АҚШда бўлиб ўтадиган ҳунармандчилик кўргазмасида иштирок этиш масаласи шунингдек, Хатирчи туманидаги   “Хатирчи томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Холиков Фарҳод томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини экспортида фойдаланиладиган музлаткичли автомобиллар учун имтиёзли кредит ажратилиши масаласи, ЯТТ “Жўраев Тожибой” томонидан эса туяқушчиликни ташкил этиш учун ер майдони ажратилиши масаласида мурожаат қилинди.

Кармана туманида ўтказилган сайёр қабулда эса  “Agro Biznes Aziya” қўшма корхонаси учун мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш  ва қайта ишлашни ташкил этиш учун ер майдони ажратилиши масаласи ҳамда фуқаро Тиллабоева Гулнора томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича ва яна бир қатор масалалар юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида тадбиркорлар томонидан бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар билдирилди.

Мазкур масалаларга қонуний ечим топиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилот вакилларига топшириқлар берилиб, республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар юзасидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Тадбир сўнгида фуқаролар томонидан божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича берилган барча саволларга ходимлар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Албатта, бу каби сайёр учрашувлар ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожланишида ўзининг ижобий натижасини беради.

 

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг