Жумладан, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 360 дона “қурилишда ишлатиладиган чизғичлар” ҳамда умуман кўрсатилмаган 240 дона “электр ток индикаторлари” борлиги аниқланди.
Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 11,5 миллион сўмни ташкил этар экан.
Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан яна бир корхона номига келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 18 миллион сўмлик 60 дона мусиқа асбоби – “гитара” ҳамда 10 дона овоз кучайтиргич борлиги маълум бўлди.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан корхона номига келитирилган “спорт анжомлари” божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 350 комплект “бадминтон ва стол тенниси ракеткаси” ҳамда 300 дона “бадминтон воланчиги” товарлари борлиги аниқланди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этар экан.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
1.06.2019