Йиғилишда бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи Ж.Ирбутаев сўзга чиқиб, “Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига унинг тараққиётини орқага суришига сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзуси бўйича Фуқаролик жамиятини шаклланишни мониторинг қилиш мустақил институтини ҳудудий бўлинмаси масъул ходими юридик фанлар доктори профессор Ф.Мухитдиновага сўз берилди.
Ф.Мухитдинова сўзга чиқиб, бугунги кунда жамиятимизда коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган илмий-амалий ишлар, бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантириш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида тўхталиб ўтди. Жумладан, коррупцияга қарши кураш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, ушбу иллатга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, унинг содир қилинишига имкон берувчи сабабларни бартараф этишга қаратилган учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинаётганини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Хабибов мавзуни давом эттириб божхона органларида коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тарбиявий-профилактик ишлар амалга оширилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кенг қўламда олиб борилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ш.Тўраев сўзга чиқар экан, тадбиркорларга божхона ходимлари томонидан ноқонуний ҳолатлар содир этилса, зудлик билан бошқарманинг (371) 235-07-61 “Ишонч телефони”га исталган вақтда қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Тадбир давомида божхоначилар ҳам, тадбиркорлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
1.06.2019