Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар пишлоқ остига яширилган рангли металларни фош этишди
1517
Божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда қора ва рангли металл парчаларини ноқонуний сақланишига ҳамда савдосига чек қўйилмоқда.
Божхоначилар пишлоқ остига яширилган рангли металларни  фош этишди

Куни-кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Қ. Ж. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хонадон айвонида тегишли ҳужжатларсиз оғирлиги 2 тонна 612 килограмм рангли металл парчалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди.  

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида фуқаро У.Б. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, пишлоқлар остига яширилган ҳолда умумий оғирлиги 3 тонна 930 килограмм бўлган тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган яроқсиз аккумуляторлар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлик ҳолати аниқланди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро Ч.М. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатларсиз оғирлиги 1 тонна 250 килограмм қора металл парчалари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг