Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Д.М. бошқарувидаги “Mersedes Benz” русумли автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг салони ва ҳайдовчи ўриндиғи ички қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 25 миллион сўмлик 855 дона тиббиётда фойдаланиладиган ҳар хил ўлчамдаги “Викрил” (кетгут) иплари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
31.05.2019