Анжуманда дастлаб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Караманов сўзга чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг жадал тараққиётини таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун кенг эркинликлар яратиш ва ташқи савдо операцияларини енгиллаштириш устувор вазифа этиб белгиланган.
Жумладан, бугунги кунда тадбиркорлар учун экспорт-импорт операцияларида талаб этиладиган ҳужжатлар, божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ҳамда тадбиркорлар маблағларини тежаш мақсадида божхона органлари билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Бунинг учун юк божхона чегарасига кириб келишидан токи божхона расмийлаштируви тугаллангангунга қадар жараённи ўз ичига қамраб олган 51 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва 14 та электрон интерактив хизматлар амалиётга жорий этилган.
Бироқ шу ўринда айтиш керак, мазкур самарали ислоҳотлар кўламини ёритиш ва уни аҳолига етказишда эса бевосита оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, бу борада ўзаро ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш лозимлиги учрашувда алоҳида тилга олинди.
Ўзаро қизғин бахс-мунозаларга бой тарзда ўтган анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда божхона соҳаси ҳақида етарлича тушунча ва кўникмаларга эга бўлишди.
31.05.2019