Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.Г. ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг кийимининг ён чўнтакларида божхона назоратидан яширилган, декларацияланмаган қиймати 5 миллион сўмлик электрон сигарет учун тамаки маҳсулотлари, қувватлаш мосламаси ва бошқа мосламалар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, ушбу пост ходимлари томонидан фуқаро М.Н. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, декларацияланмаган қиймати 2,5 сўмлик электрон тамаки учун мўлжалланган тамакиларни яширишга уринганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
31.05.2019