Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан тушиб қолган товарлар фош бўлди
1450
Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Ҳужжатлардан тушиб қолган товарлар фош бўлди

Навоий вилояти божхона бошқармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона постига хорижий давлатдан “Х.Е” курьерлик фирмаси номига келган курьерлик жўнатмаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, почта божхона декларациясида ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган  7,6 миллион сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

31.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг