“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан йўловчи поездида юртимизга кириб келган фуқаро Х.З. божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур фуқаро томонидан қиймати 22 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларни яширинча тарзда олиб кирмоқчи бўлгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
31.05.2019