Навоий вилояти божхона бошкармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С. нинг қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўрови жараёнида айтилмаган ва божхона назоратидан яширилган 9 дона кадимий аҳамиятга эга бўлган тангалар борлиги аникланди
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига кўра, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорларни фақат Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги қабул қилади.
Мазкур қонунга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
31.05.2019