Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини оёқ кийимига яшириш наф бермади
1497
Маълумки юртимизга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Заргарлик буюмларини оёқ кийимига яшириш наф бермади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимида шубха уйғотган, қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Ф. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг оёқ кийимининг ичига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 4,5 миллион сўмлик жами вазни 180 грамм бўлган заргарлик буюмларини борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида эса, унинг эгнидаги кўйлагинингенг қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 63,6 миллион сўмлик оғирлиги 318 грамм бўлган заргарлик буюмларини яшириб олиб киришга бўлган уриниши фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

30.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг