Ёш авлоднинг она ватанига бўлган муҳаббати, садоқати, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантиришда оила, маҳалла ҳамда нуронийларнинг ўрни ва таъсири алоҳида аҳамиятга эга.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибининг ёш божхона ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган учрашувда айни шу масалалар эътибор марказида бўлди.
Тадбирда шунингдек, шаҳар Нуроний жамғармаси бўлими вакиллари, божхона фахрийлари ҳам иштирок этиб, ўзларининг ҳаётий тажриба ва кўникмалари билан ўртоқлашишди.
Бундан ташқари, ўз касбига нисбатан ҳалол хизмат қилиш ва фидоий ходим бўлиш нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги, қолаверса, ҳозирги кунда божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитларнинг қадрига етиб, унга жавобан ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифаларга виждонан ёндошиши, билимли, халол ва пок бўлиши лозимлигини таъкидлашди. Бунда эса албатта, ҳар бир ота-она фарзандини хизматдаги хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлиб туриш, улар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишда бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар билан ҳамкорлик қилиш кераклиги ҳам айтиб ўтилди.
Қисқача айтганда, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, божхона ходимларининг она юртига бўлган муҳаббатини янада юксалтириш ва бу орқали ўз касбига содиқлик, ҳалоллик ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.
30.05.2019