Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сомон тагида нима бор эди?
1627
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз ер ости ва ер усти табиий бойликларига эга бўлган дунёнинг саноқли давлатларидан бири бўлиб, табиат инъом этган бу неъматлардан оқилона фойдаланиш ва уларни келажак авлодларга ҳам етказиш масъулияти зиммамиздадир.
Сомон тагида нима бор эди?

Бу борада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди идоралар томонидан мамлакатимизнинг табиий бойликларини, хусусан қора ва рангли металларни ноқонуний равишда юртимиз сарҳадларидан четга олиб чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида фош этиш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳридаги ЙПХ масканларидан бири орқали туннинг қоқ ярмида “Исузу” русумли юк автомобилининг сомон ортилган ҳолда ҳаракатланиши, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимларида шубҳа уйғотмай қолмади, албатта. Бинобарин, юк автоуловини кўздан кечириш давомида, сомонлар тагига қиймати 9,5 млн. сўмлик бўлган 3 тоннадан ортиқ қора ва рангли металлар яширилганлиги фош бўлди.

Тадбир давомида, ушбу металл парчалари фуқаро А.К. томонидан қонунга хилоф тарзда йиғилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

29.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг