Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1597
Божхона органлари томонидан маиший техника воситаларини ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Қўштепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Т бошқарувидаги “KIA BONGO III” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида муқаддам қўшни мамлакатдан республикамизга ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 146 миллион сўмлик 69 дона турли ўлчамдаги телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

29.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг