Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлардавомида симоб моддасининг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бир нечта ҳолатларнинг олди олинди.
Хусусан, тадбир давомида фуқаро Б.К шартли харидорга 3 килограмм симобмоддасини 9 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бундан ташқари, Навоий шаҳрида ўтказилган яна бир тадбирда шартли харидорга 30,7 грамм симоб моддасини намуна тариқасида тақдим этиб, кейинчалик идиши билан умумий оғирлиги 6,85 килограмм бўлган симобни 26 миллион сўмга сотаётган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
29.05.2019