Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди
1628
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

      Жумладан, хориждан мамлакатимизга учиб келган фуқаро Д.А. Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида қиймати 62,5 миллион сўмга тенг бўлган тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширилгани фош этилди. Олинган ашёвий далилларнинг умумий оғирлиги 197,4 граммни ташкил қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

28.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг