Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ
2672
Бугун жамиятнинг ҳар бир соҳасида оммавий тарзда коррупцияга қараш олиб борилмоқда. Яъники, бу иллат глобал муаммо даражасига кўтарилиб улгурган бир вақтда, уни йўқ қилиш учун, халқимиз фақатгина бир муштга айлансагина кўзланган мақсадга эриша олади.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирнинг бош мақсади эса, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарор ва мазкур Қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашдан иборатдир. Унда вилоят Прокуратураси ва Адлия бошқармасининг мутасадди ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида, сўзга чиққанлар, порахўрликнинг аянчли оқибатлари ҳақида фикр юритишар экан,  ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган бир қанча фуқароларнинг қилмишларини мисол тариқасида келтириб ўтишди.

Ўйлаймизки, бу каби профилактик тадбирлар ўз самарасини беради. Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижаси ўлароқ, коррупция балоси секин-асталик билан  ҳаётимизнинг барча жабҳаларидан йўқолади.

 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг