Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1294
Божхона органлари томонидан юртимизга тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликдаНаманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро С.Ғ тўхтатилиб, унинг юклари кўздан кечирилганда 9 миллион сўмлик 1514 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг унинг хонадони ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадондатегишли ҳужжатлари бўлмаган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган, 15 миллион сўмлик, 2560 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Қонунбузардан умумий қиймати 24 миллион сўмни ташкил этувчи 4074 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

28.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг