Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Т.А “Дамас” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, машинанинг салон қисмида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 9 475 дона видеокассеталар борлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий миқдори 142 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.05.2019