Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди
1229
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида “Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси амалиёти” мавзусида Давлат Божхона қўмитасининг Божхона институти билан ҳамкорликда ўқув тренинг семинари бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида семинар тренинг  бўлиб ўтди

Мазкур тадбирда Божхона институти профессор-ўқитувчилари, курсантлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ходимлари иштирок этди.

Ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2018 йил 27 декабрь “Божхона институти курсантларининг ота-оналари, божхона хизмати ветеранлари иштирокида профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари ўртасида коррупция профилактикаси ва унинг олдини олиш бўйича тадбирлар режаси”га мувофиқ ташкил этилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, соғлом инвестицион муҳитни яратиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маърузалар ўқилди.

Тадбир якунида очиқ савол-жавоблар ташкил этилиб, курсантлар томонидан ушбу иллатнинг олдини олиш ва қарши курашишга қаратилган таклиф ва фикрлари тингланди.

25.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг