Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Риштон туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, фуқаро Л.Л.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадон томорқасидаги помидор кўчатлари орасида агротехник ишлов бериб парваришланган, узунлиги 40-110 сантиметр бўлган 63 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари амалга оширилмоқда.
25.05.2019