Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Р.Н. аэропортнинг «қизил» йўлагидан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада фуқаронинг сумкаси ичидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 9,6 миллион сўмга тенг бўлган 46,9 грамм тилладан ясалган тақинчоқлар ҳамда 13 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
25.05.2019