Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Л.М. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро юклари орасидан меъёрдан ортиқча бўлган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 6,6 миллион сўмлик, 96 дона атирлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
25.05.2019