Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А.нинг Кармана туманида жойлашган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг уйида ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва келгусида қайта сотиш мақсадида сақланиб келинаётган оғирлиги 2084 килограмм бўлган метал парчалари борлиги аниқланди.
Тадбир давомида қиймати 2,3 миллион сўмлик рангли метал парчалари ва уларни ўлчашга мўлжалланган темир тарози ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.05.2019