Тадбир давомида, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази раҳбари А.Турсунов сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканини айтиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Мазкур Меморандумда Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Миллий кинология маркази томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, хусусан, зотдор итларни харид қилиш, кучук болаларни парваришлаш, озиқлантириш, уларни махсус йўналишлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш, кинолог ходимларни билим савиялари ва касб маҳоратларини оширишлари ва соҳага оид бўлган бошқа тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилди.
24.05.2019