Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний маиший техника товарлари манзилига етолмади
1582
Божхоначилар томонидан товар моддий бойликларини божхона чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ноқонуний маиший техника товарлари манзилига етолмади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакат ҳудудидан кириб келган фуқаролар Х.С , М.Х ва М.Н.лар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.  Натижада, ушбу фуқаролар 20,5 миллион сўмлик маиший техника товарларини декларацияламасдан ҳамда божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг