Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, фуқаро Ф.С бошқарувидаги “Нексия” русумли, автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Т.М.га тегишли бўлган, ноқонуний равишда қайта сотиш мақсадида йиғилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 2,8 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 789 кг бўлган алюминий, қўрғошин ва мисдан иборат рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Урганч туманида ўтказилган тадбирда, “Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ш.Т бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганди. Ушбу юк автомашинада фуқаро Н.Б.га тегишли бўлган, ноқонуний равишда қайта сотиш мақсадида йиғилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 6,3 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 5088 кг бўлган мис ва алюминий каби рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
23.05.2019